Бугун
16
Ўзбек

Нуну Мендеш: «Ямал билан қарама-қаршилик ажойиб бўлади»

Футбол
4 июл, 19:30
Португалиялик ҳимоячи Испанияга қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Нуну Мендеш: «Ямал билан қарама-қаршилик ажойиб бўлади»
Фото: Getty Images
06.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Испания Испания

Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Нуну Мендеш Испанияга қарши ўйин олдидан Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ламин Ямал — жуда юқори савиядаги футболчи. Бу, албатта, ажойиб қарама-қаршилик бўлади. Мен унга қарши ўйнашни яхши кўраман. У ёш бўлишига қарамай, фавқулодда маҳоратига эга ва исталган пайт ўйин тақдирини ҳал қила олади», — дея Мендешнинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Испания беллашуви нимчорак финалнинг марказий беллашуви ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар