Бугун
16
Ўзбек

ЖЧ-2026. Танташев бошқарган баҳсда Франция Парагвайни минимал ҳисобда енгиб, чоракфиналга йўлланма олди

Футбол
4 июл, 19:03
Килиан турнирдаги 7-голини урди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
ЖЧ-2026. Танташев бошқарган баҳсда Франция Парагвайни минимал ҳисобда енгиб, чоракфиналга йўлланма олди
Фото: Getty Images
04.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Парагвай Парагвай 0 : 1 Франция Франция

Жаҳон чемпионати нимчорак финалининг иккинчи беллашуви якунига етди. Унда Франция миллий жамоаси Парагвай билан беллашиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Беллашувни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боришди. 70-дақиқада Килиан Мбаппе пеналтини аниқ амалга ошиириб, ҳисобни очди.

Шу тариқа, Франция чоракфиналга йўлланма олди. Эндиликда Дешам жамоаси ушбу босқичда Марокашга қарши беллашади.

ЖЧ-2026. 1/8 финал
Парагвай – Франция 0:1
Гол:
Мбаппе 70 пеналти
Парагвай – Хил, Веласкес, Алдерете (Канале, 58), Касерес, Алонсо, Г. Гомес (Маурисио, 71), Д.Гомес, Алмирон (Авалос, 71), Кубас, Галарса, Энсисо (Кабалеро, 61).
Франция – Менян, Дин, Упамекано, Кунде, Салиба, Коне, Рабио, Дембеле (Шерки, 84), Мбаппе, Олисе, Барколя (Дуэ, 61).
Огоҳлантиришлар: Барколя 19, Коне 81, Олисе 90+7.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Парагвай Парагвай
  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар