ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Парагвай — Франция учрашуви олдидан Opta суперкомпютери жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.
25 мингта симуляция натижасига кўра, Франция ушбу баҳснинг яққол фаворити сифатида кўрилмоқда.
Opta ҳисоб-китобига кўра, Диде Дешам жамоаси асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли 79,7 фоизни ташкил қилмоқда.
Парагвайнинг ғалаба қозониш имконияти эса 6,7 фоизга баҳоланган. Дуранг ва пеналтилар серияси эҳтимоли 13,6 фоиз деб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Парагвай 1/16 финалда Германияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, катта сенсация қайд этган эди. Франция эса Швецияни 3:0 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўл олди.