Live
1
Ўзбек

Ибраҳимович: «Жаҳоннинг энг кучли 5 футболчисидан 3 нафари Франция ҳужум чизиғида ўйнамоқда»

Футбол
1 июл, 14:25
Швециялик собиқ форвард «учранглилар»нинг ҳужумчиларини мақтади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ибраҳимович: «Жаҳоннинг энг кучли 5 футболчисидан 3 нафари Франция ҳужум чизиғида ўйнамоқда»
Foto: Getty Images

Швеция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Франциянинг ҳужум чизиғини юқори баҳолади.

«Дунёнинг энг яхши беш футболчисидан уч нафари Франция ҳужумида тўп тепмоқда — Дембеле, Олисе ва Мбаппе. Қолган икки ўринга Ҳоланд ва Ямални қўйиш мумкин. Месси эса бошқа даражадаги футболчи.

Энг муҳими, Франция ҳужумида шу уч футболчи бирга ўйнамоқда. Бундай юлдузлардан самарали комбинация тузиш осон эмас. Масалан, бир вақтлар «ПСЖ» сафида Мбаппе, Месси ва Неймар бирга ўйнаган, аммо бу доим ҳам 100 фоиз самара бермаган.

Франциядаги учлик эса ким биринчи рақамли футболчи эканини аниқлаштириш учун ўзаро рақобат қилишмаяпти. Улар тўпсиз ҳам катта ҳажмдаги ишни бажаришади, бу эса янада муҳим. Чунки тўп билан улар нималарга қодир эканини ҳамма яхши билади.

Уларнинг ҳар бири ўйин тақдирини якка ўзи ҳал қила олади. Бу эса рақиблар учун қўрқинчли»,
— дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Zlatan Ibrahimovic
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар