Live
1
Ўзбек

Ўткир Юсупов: «Баъзан вақт жим туришни, сабр қилишни ва янада кучлироқ бўлиб қайтишни ўргатади»

Футбол
1 июл, 15:30
Миллий жамоа посбони Жаҳон чемпионатидаги иштирокдан сўнг ижтимоий тармоқда пост қолдирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ўткир Юсупов: «Баъзан вақт жим туришни, сабр қилишни ва янада кучлироқ бўлиб қайтишни ўргатади»
Foto: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Навбаҳор» клуби дарвозабони Ўткир Юсупов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида пост қолдирди.

«Баъзан ҳаёт сени синайди. Баъзан эса вақт жим туришни, сабр қилишни ва янада кучлироқ бўлиб қайтишни ўргатади.

Мен футболни севаман. Бу либос, бу байроқ ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш — мен учун доимо энг катта фахр ва бахт!

Бугун қаерда бўлишимдан қатъи назар, қалбим Ватаним ва миллий жамоамиз билан. Ишонаманки, ҳали энг чиройли кунлар олдинда. Меҳнат ҳеч қачон зое кетмайди.

Мени доимо қўллаб-қувватлаган барча ўзбекистонлик мухлисларга чин юракдан раҳмат aйтаман. Ҳар бир дуонгиз, ҳар бир яхши сўзингиз менга куч беради.

Насиб қилса, янада кучлироқ, янада тажрибалироқ ва янада катта иштиёқ билан қайтамиз!!! Чунки бу ҳали якун эмас… Бу — янги бошланиш.

Аллоҳ Ўзбекистонимизни ва миллий жамоамизни ўз паноҳида асрасин. Олға, Ўзбекистон!
»деб ёзди 35 ёшли посбон.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонни мундиалга олиб чиқишда катта ҳисса қўшган Юсупов Жаҳон чемпионатида фақат Колумбияга (3:1) қарши 1-турда майдонга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар