Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Конго ДР (2:1) билан баҳсда дублга эришди.
Натижада инглизлар сардорининг мундиаллардаги голлари 13 тага етди ва у турнир тарихидаги тўпурарлар рўйхатида уч карра жаҳон чемпиони Пелени (12) ортда қолдирди.
Энди 32 ёшли форвард 6-ўриндаги франциялик Жюст Фонтенга етиб олди. Олдинда Лионел Месси (Аргентина, 19), Килиан Мбаппе (Франция, 18), Мирослав Клозе (Германия, 16), Роналдо (Бразилия, 15) ва Герд Мюллер (Германия, 14) бор.
Эслатиб ўтамиз, Кейн Конгога қарши беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Кейн ЖЧ тўпурарлари рўйхатида Пелени ортда қолдирди
Футбол
1 июл, 17:05
Англиялик ҳужумчи бу борада 6-поғонага кўтарилди.
Foto: Getty Images
01.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Англия
2
:
1
Конго Демократик Республикаси