Бугун
6
Ўзбек

Камавинга «Манчестер Сити»га таклиф қилинди

Футбол
1 июл, 17:17
«Реал» яримҳимоячисининг келажаги борасидаги миш-мишлар давом этмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Камавинга «Манчестер Сити»га таклиф қилинди
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга «Манчестер Сити»га таклиф қилинди.

The Touchline нашри журналист Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, 23 ёшли футболчининг номзоди Англия гранди раҳбариятига тавсия этилган. Айни пайтда «Манчестер Сити» Камавингани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ОАВда «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Эдуардо Камавингани ўз режаларига киритмагани ва ёзги трансфер ойнасида уни қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Эдуардо Камавинганинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар