Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДРни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги ўзига хос рекордини давом эттирди.
Squawka маълумотига кўра, инглизлар мундиал плей-офф босқичида Африка қитъаси вакилларига қарши ўтказган учала учрашувида ҳам ғалаба қозонган.
Аввалроқ Англия 1990 йилги Жаҳон чемпионатида Камерунни 3:2, 2022 йилги мундиалда эса Сенегални 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, Англия Конго ДРга қарши баҳсда Ҳарри Кейннинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ЖЧ-2026 чоракфинали йўлидаги навбатдаги босқичга йўл олди.
Маълумот учун, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мекцикада ўтказилмоқда. Турнирнинг финал учрашуви 19 июл куни бўлиб ўтади.