Live
1
Ўзбек

Баэна: «Испания ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир»

Футбол
1 июл, 20:00
Яримҳимоячи Австрияга қарши баҳс олдидан жамоанинг кайфияти ҳақида гапирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Баэна: «Испания ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир»
Foto: Getty Images
02.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Испания Испания - : - Австрия Австрия

Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Алекс Баэна ЖЧ-2026 1/16 финалида Австрияга қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан жамоанинг тайёргарлигига баҳо берди.

«Ўз кучимизга бўлган ишонч турнир бошидагидек юқори. Бизда ҳар қандай рақибни мағлуб эта оладиган жамоа бор. Бунга барчамиз ишонамиз. Ахир биз амалдаги Европа чемпионимиз ва ҳар бир рақиб бизни мағлуб этишни истайди.

Энди рақиблар бизни анча яхши ўрганишган. Улар бизга қарши алоҳида тайёргарлик кўришади ва қандай ҳимояланишни билишади. Шу сабабли ҳар бир ўйин биз учун алоҳида синовга айланмоқда.

Шунга қарамай, яхши ўйин кўрсатяпмиз ва аста-секин жамоамизнинг ўзига хос услуби — енгиллик ва ўзаро уйғунликни қайтаряпмиз», — деди Баэна.

Эслатиб ўтамиз, Испания ЖЧ-2026 гуруҳ босқичини H гуруҳида биринчи ўринда якунлаган. Австрия эса J гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритган.

Маълумот учун, Испания — Австрия ўртасидаги 1/16 финал учрашуви 2 июл куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Австрия Австрия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар