Бугун
6
Ўзбек

Роберто Мартинес: «Жаҳон чемпионати биз учун энди бошланяпти»

Футбол
1 июл, 21:00
Португалия бош мураббийи Хорватияга қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Роберто Мартинес: «Жаҳон чемпионати биз учун энди бошланяпти»
Фото: Getty Images
02.07.2026, 19:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Хорватия Хорватия

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Хорватияга қарши кечадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида

«Жамоамизнинг кучи — мақсад сари интилишимизда. Мен футболчиларимга тўлиқ ишонаман. Тайёргарлигимиз 3 та учрашувни ўз ичига олди. Уларда қийин вазиятлар ҳам бўлди, аммо биз матонат ва фидойилик намоён этдик.

Юқори савияда ўйнаётганингда ғалаба қозониш муҳим, аммо мағлуб бўлмаслик ҳам шунчалик аҳамиятли.

Колумбияга ютқазмаганимиз жуда муҳим эди. Биз учун 2026 йилги жаҳон чемпионати энди бошланяпти».

Хорватия миллий жамоаси ҳақида

«Хорватия — доимгидек Хорватия. Улар тўпни назорат қилишни яхши кўради, техник жиҳатдан кучли ва таркибида ўйинга жиддий таъсир кўрсата оладиган футболчилар бор.

Англияга қарши баҳсда улар юқори прессинг қўллади, кейин эса анча прагматик футбол намойиш этди.

Эртанги ўйинда тўпни назорат қилиш ҳал қилувчи омиллардан бири бўлади. Ҳеч қандай сюрприз бўлмайди, чунки жамоалар бир-бирини яхши билади».

Криштиану Роналду ва Лука Модрич ҳақида

«Улар ҳақиқий афсона. Футболда шундай намуна бўладиган инсонлар бўлиши жуда муҳим. Умид қиламизки, бу Роналдунинг миллий жамоадаги сўнгги рақси бўлмайди», — деди Мартинес.

Маълумот ўрнида, ушбу баҳс 3 июл куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 04:00 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар