Live
1
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Крупини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Футбол
1 июл, 19:19
Лондон клуби «Борнмут» вингерини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида белгилади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Тоттенҳэм» Крупини ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» «Борнмут» вингери Эли Жуниор Крупини ёзги трансфер ойнасидаги устувор номзодлар рўйхатига киритди.

Independent нашри хабарига кўра, Лондон клуби раҳбарияти сўнгги мавсумлардаги беқарор ўйинлардан кейин ҳужум чизиғини жиддий кучайтиришни режалаштирмоқда. 20 ёшли футболчи қанот ҳужумларини янги босқичга олиб чиқиши мумкин бўлган номзод сифатида кўрилмоқда.

Манба маълумотига кўра, «Борнмут» Крупини камида 93 миллион еврога баҳоламоқда ва уни фақат жуда катта таклиф эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Эли Жуниор Крупига «Арсенал» ва «ПСЖ» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, бир нечта топ-клубларнинг қизиқиши сабаб 20 ёшли вингер учун кураш ёзги трансфер ойнасининг энг эътиборли трансферларидан бирига айланиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Борнмут Борнмут
Бугунги янгиликлар