Бугун
51
Ўзбек

«Ман Сити» Мармуш ва Савиони 150 млн фунт эвазига сотишга тайёр

Футбол
20 август, 00:10
«Тоттенҳэм» айни вақтда икки футболчи трансфери устида иш олиб бормоқда.
«Ман Сити» Мармуш ва Савиони 150 млн фунт эвазига сотишга тайёр
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» икки футболчисини «Тоттенҳэм»га жами 150 миллион фунт стерлингга сотиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Лондон клуби 22 ёшли вингер Савио ва 27 ёшли ҳужумчи Омар Мармуш трансферлари устида иш олиб бормоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар анча муваффақиятли давом этмоқда.

Қайд этилишича, «шаҳарликлар» бразилиялик ва мисрлик футболчилар учун 150 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. Манчестер клуби айни вақтда ҳар икки футболчини сотишга тайёр.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Родри «Барселона»га сотилганидан сўнг Буадди трансферини якунламоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар