«Бавария» клубининг англиялик форварди Ҳарри Кейн Германия чемпионати борасидаги фикрларини билдирди. Ўтган мавсум Кейн Бундеслигада 36 та гол уриб, «Олтин бутса»га эга чиқди.
«Бу чемпионат жуда ҳужумкор ҳисобланади. Ҳаттоки ҳисоб 2:0 ёки 3:0 бўлиб турган бўлса-да, барчаси ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. у ҳужумчилар лигаси. Кўплаб жамоалар гол уришни ва ғалаба қозонишни истайди. Бу бизга тўғри келади, сабаби бизнинг ҳам истак шу – голлар уриш ва зафар қучиш», - дея Кейн сўзларидан иқтибос келтирди Goal.
Маълумот учун, «Бавария» 2026/2027-йилги мавсум стартига тайёргарликни давом эттирмоқда. Шанба, 22 август, куни Венсан Компани шогирдлари Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши Германия Суперкубогида майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади