«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн клуб билан янги шартнома бўйича музокаралар қачон бошланиши ҳақида гапирди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
«Шартномам бўйича атиги бир йил қолди, шунинг учун ҳозир бу ҳақда гаплашиш учун айни вақт. Бир ҳафта ёки яна бир ҳафтадан сўнг буни муҳокама қиламиз. Ҳар икки томон бу борада мутлақо хотиржам», — деди Кейн.
Маълумот учун, Кейн 2023 йил ёзида «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Бавария» инглиз ҳужумчиси билан шартномани 2029 йилгача узайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади