Live
1
Ўзбек

«Бавария» Палиняни ижарага беришга тайёр

Футбол
16 август, 10:15
Мюнхен клуби португалиялик яримҳимоячи бўйича аввалги позициясини ўзгартирди.
«Бавария» Палиняни ижарага беришга тайёр
Foto: Getty Images

«Бавария» спорт директори Макс Эберл Жоау Палиня бўйича музокаралар давом этаётганини тасдиқлади. Футболчи «Лейпциг»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушмади.

«Музокаралар кетмоқда, трансфер амалга ошиши мумкин. Шу сабабли таваккал қилишни истамадик», — деди Эберл Goal.com'га.

«Астон Вилла» билан музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан сўнг, Палинянинг кейинги манзили сифатида «Нюкасл» кўрилмоқда. Клуб Бруно Гимараеш кетганидан кейин яримҳимоячи изламоқда.

Палиня 2024 йил ёзида «Фулҳэм»дан «Бавария»га 50 миллион еврога ўтган, бироқ Мюнхен клубида кутилган даражада ўйин кўрсата олмади. Ўтган мавсумни у «Тоттенҳэм»да ижара асосида ўтказди, аммо Лондон клуби футболчини сотиб олишга қарор қилмади.

Аввал «Бавария» Палиняни фақат тахминан 25 миллион еврога тўлиқ трансфер қилишни кўриб чиққан бўлса, энди клуб унинг ижарасига ҳам тайёр.

Эберл ўнг қанот ҳимоячиси Саша Боэ бўйича ҳам футболчининг жамоада қолиши мақсадга мувофиқ эмаслигини айтди.

«Сашанинг сифати бор, бунга шубҳа йўқ. Аммо ҳозир ўнг қанотда одатда Станисич ва Лаймер ўйнайди. Уни жамоада қолдириш молиявий ва спорт нуқтаи назаридан нотўғри бўларди», — деди Эберл.

«Бавария» Палиня, Боэ ва жароҳатланган Браян Сарагосага янги мавсумда жамоада муҳим рол ўйнамасликлари ҳақида аллақачон маълум қилган. Боэ ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Галатасарой»да, Сарагоса эса «Рома»да ижара асосида ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар