Live
1
Ўзбек

Нойер: «Бу мавсумда энг юқори мақсадларимиз учун курашаман, ундан кейин нима бўлишини кўрамиз»

Футбол
18 август, 00:10
«Бавария» дарвозабони келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
Нойер: «Бу мавсумда энг юқори мақсадларимиз учун курашаман, ундан кейин нима бўлишини кўрамиз»
Фото: Getty Images

«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер «Лейпциг»га қарши ўртоқлик учрашуви (3:1)дан сўнг келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

«Аввало, ҳис-туйғуларим яхши эканини айтишим керак. Қайси рақибга қарши ўйнашимиздан қатъи назар, ҳар бир ўртоқлик учрашувига жиддий муносабатда бўлиш керак.

Биз Осиёда ҳам «Астон Вилла»га қарши ўйнадик ва ҳозиргидек ишончли футбол намойиш этдик. Албатта, кўплаб алмаштиришлар бўлди, мураббий футболчиларга ўйин амалиёти бериш ва юкламани бироз тақсимлашга ҳаракат қилди. Биз ғалабага лойиқ эдик ва яхши ўйин кўрсатдик.

Келаси ёзда фаолиятимни якунлашим ҳақида? Ҳамма нарса ўз йўлида кетишига имкон бераман.

Бу мавсумда энг юқори мақсадларимиз учун курашаман, ундан кейин нима бўлишини кўрамиз», — деди Нойер.

Аввалроқ Нойер фаолиятини қачон якунлаши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар