«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларига баҳо берди.
«Ўтказган мавсумимдан жуда фахрланаман. «Олтин тўп» — футболчи қўлга киритиши мумкин бўлган энг катта индивидуал соврин.
У менинг қўлимда эмас. Футбол нуқтаи назаридан қўлимдан келган барча ишни қилдим. Агар бу рўй берса, жуда яхши бўларди. Лекин қарор қабул қилинишига ҳали 2–3 ой бор.
«Бавария», шунингдек, Англия миллий жамоаси билан эришган натижаларимдан фахрланаман. Ҳозир мен учун асосийси — янги мавсумга эътибор қаратиш. Бизнинг катта мақсадларимиз бор», — деди 33 ёшли ҳужумчи.
Қайд этиш лозим, Ҳарри сўнгги бир йил давомида Англия миллий жамоаси ва «Бавария» сафида 67 та ўйинда 73 та гол урди. «Олтин тўп»нинг 70-маротаба топшириш маросими эса 2026 йил 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтади.
Аввалроқ «Бавария» Кейн билан янги шартнома имзолаши маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади