«Милан» ҳужумчиси Сантиаго Хименес «Порту»га ўтишга тайёр. Инсайдер Маттео Мореттонинг хабарига кўра, мексикалик футболчи Португалия клубининг таклифига розилик берган.
Клублар ҳам трансфер бўйича барча расмий масалаларни ҳал қилиш арафасида. Яқин вақт ичида «Порту» «Милан»га футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича расмий таклиф юборади.
Маълумот учун, Сантиаго Хименес «Милан» сафида 2025 йил бошидан буён тўп тепмоқда. Ўша пайтда италияликлар уни Нидерландиянинг «Фейеноорд» клубидан 30,2 миллион еврога сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчининг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Тransfermarkt Хименеснинг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.