«Милан» «Страcбург» вингери Диегу Морейра трансферини яқин вақт ичида якунлаши кутилмоқда.
Журналист Жанлука Ди Марсионинг маълумотига кўра, «Милан» Белгия миллий жамоаси футболчиси учун 45 миллион евро тўлайди. Яна 20 миллион евро бонуслар кўринишида белгиланган. Бонусларнинг айримлари осон, бошқалари эса мураккаб шартлар асосида тўланади.
22 ёшли футболчи ҳужумнинг ҳар икки қанотида, шунингдек, чап қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади. Морейра 18 август куни тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга етиб келади. Шундан сўнг у «Милан» билан шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Морейра ўтган мавсум Лига 1'да 27 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. У 4 та сариқ карточка ҳам олди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Диегу Морейра Белгия миллий жамоаси сафида атиги 1 та баҳсда иштирок этган.