«Милан» «Реал» ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олишга уринган, аммо мадридликлар бу таклифни рад этган. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
«Жерри Кардинале шахсан Эндрикнинг атрофидаги одамлар билан боғланган. Буни 100 фоиз аниқ биламан. Лекин ҳозирча жавоб — «йўқ».
Балки «Реал» трансфер ойнасининг сўнгги кунларида фикрини ўзгартириши мумкин. Эҳтимол, уни яна ижарага бериши мумкин», — дея Фабрицио Романонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Аввалроқ Эндрикнинг «Реал»да қолиши маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади