Бугун
14
Ўзбек

Мусиала нега ҳушидан кетгани ҳақида гапирди

Футбол
18 август, 16:55
Футболчи «Ҳайденҳайм»га қарши ўртоқлик ўйинида яна ҳушидан кетди.
Мусиала нега ҳушидан кетгани ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

«Бавария» вингери Жамол Мусиала «Ҳайденҳайм»га қарши ўртоқлик ўйинида яна ҳушидан кетди. Футболчи бир неча кун олдин «Лейпциг»га қарши беллашувда ҳам мана шундай ҳолатга дуч келганди. Ўйиндан сўнг футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида батафсил хабар қолдирди.

«Мен билан ҳаммаси жойида. Хабарларингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун жуда миннатдорман! Сизлардан кўпчилик хавотирда эканини тушунаман. Хавотирларингизни тарқатиб, баъзи нарсаларни тушунтириб бермоқчиман. Менда неврологик дисфункция туфайли юзага келган, қисқа муддатли, аммо осон даволанадиган тахшис қўйилди. «Лейцциг»га қарши ёки «Ҳайденҳайм» билан баҳсда қодир бўлган вазиятларга олиб келиши мумкин. Тўғри, бу бироз ҳавотирли эканлигини биламан. Аммо ҳозирги вақтда бу менинг кундалик ҳаётимнинг бир қисмидир. Ҳозирда ажойиб тиббий ёрдам оляпман ва жуда оптимистик руҳдаман. «Бавария» ва менинг атрофимдагилар бу йўлда мени қўллаб-қувватлашмоқда. Бундан ташқари, соғлиқ учун ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлаш муҳим.

Умуман олганда, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва тўғри йўлдаман. Менга энг яхши ёрдам берадиган нарса – бу сизнинг қўллаб-қувватлашингиз остида жамоам билан ғалабалар ва совринларни қўлга киритишда давом этишдир.

Бу сизга мени яхшироқ тушунишингизга ёрдам беради деб умид қиламан. Шу билан бирга, сизнинг тушунишингизга умид қилган ҳолда, бу мавзуни бундан буён фақат энг яқин танишларим, клуб ва экспертлар даврасида тутишни истардим. Катта раҳмат», – деб ёзди Мусиала.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар