Бразилиянинг «Коринтианс» клуби ҳужумчи Мемфис Депай билан шартномани 2028 йилгача узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Аввалроқ ОАВ клуб нидерландиялик 32 ёшли футболчи ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ клуб Депай билан янги шартнома тузишга қарор қилди.
Мемфис 2024 йил сентябридан буён «Коринтианс» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у барча турнирларда 79 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва 15 та ассист қайд этди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 7 миллион еврони ташкил қилади.