Эрон чемпионатида 2-тур ўйинлари давом этмоқда. «Трактор» клуби меҳмонда «Сепахон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу беллашувда Одил Ҳамробеков баҳсни асосий таркибда бошлади ва майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
«Истиқлол» эса сафарда «Нассажи Мазандаран»ни минимал ҳисобда енгишга муваффақ бўлди, - 1:0. Ягона гол Озоди ҳисобига ёзилди. Теҳронликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов 90 дақиқа ўйнади. Жалолиддин Машарипов эса захирада қолдирилди.
Эрон чемпионати. 2-тур
Сепахон – Тракор 0:2
Голлар: Ҳусайнзода 83, 90+1.
Нассажи Мазандаран - Истиқлол 0:1
Гол: Озоди 86.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади