Live
3
Ўзбек

«Бетис» Силвани «Боруссия Д»дан ижарага олишни истамоқда

Футбол
18 август, 15:20
Дортмундликлар футболчини 22,5 миллион еврога сотишга тайёр.
«Бетис» Силвани «Боруссия Д»дан ижарага олишни истамоқда
Фото: Getty Images

«Боруссия Д» ҳужумчиси Фабиу Силва фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Bild нашри хабар беришича, «Бетис» клуби португалиялик 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, Севиля клуби Силвани кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни истамоқда. Муайян шартлар бажарилган тақдирда, бу банд мажбурий харидга айланиши мумкин.

Бироқ «асаларилар» ижара вариантига қизиқиш билдирмаяпти. Дортмундликлар футболчини 22,5 миллион еврога сотишга тайёр.

Ўтган мавсумда Силва Бундеслигада 3 та гол урди ва 7 та ассистни қайд этди.

Бугунги янгиликлар