«Арсенал» клуби «Ювентус» ҳужумкор яримҳимоячиси Кенан Йилдизга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Саша Таволиери хабар беришича, «тўпчилар» туркиялик 21 ёшли футболчини сотиб олиш бўйича музокараларни бошлашга тайёрланмоқда. Бироқ «зебралар» етакчисини сақлаб қолишни истамоқда.
Transfermarkt портали Кенан Йилдизнинг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Кенан ўтган мавсумда «Ювентус» сафида барча турнирларда 47 та учрашув ўтказиб, 11 та гол ва 10 та голли узатма қайд этди.