«Коринтианс» ҳужумчи Мемфис Депай билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Нидерландиялик футболчи билан янги шартнома 2028 йил ёзигача амал қилади. Музокаралар якунланганидан сўнг Депай жамоа ихтиёрига қайтди ва сешанба куни машғулотларда қатнашди.
Клуб ҳужумчининг 20 август куни Либертадорес кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Росарио Централ»га қарши майдонга тушишига умид қилмоқда. Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.
Эслатиб ўтамиз, Мемфис Депай 2024 йилдан буён «Коринтианс» сафида тўп тепмоқда.
Маълумот учун, 32 ёшли ҳужумчи Бразилия клуби сафида 79 та учрашувда 20 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.