Live
4
Ўзбек

Моуринио «Реал»га қайтиши ҳақида: «Бу худди миссияга ўхшайди»

Футбол
18 август, 11:13
Португалиялик мутахассис «Реал»га қайтишини уйга қайтиш билан таққослади.
Моуринио «Реал»га қайтиши ҳақида: «Бу худди миссияга ўхшайди»
Foto: Getty Images

Жозе Моуринио «Реал» бош мураббийи лавозимига қайтиши ҳақида фикр билдирди.

«Бу уйга қайтиш. Ҳиссий жиҳатдан бу сафар биринчисидан ҳам ажойиброқ, чунки ўшанда дунёнинг энг юқори даражасига эришганимдан хурсанд бўлган бўлсам, ҳозирги туйғулар анча чуқур ва таъсирли.

Буни сўз билан ифодалаш қийин... Бу худди миссияга ўхшайди. Гап ўзим учун қайғуриш ёки кўп ёки кам соврин ютиш ҳақида эмас. Мен бу ерга барчага яхшироқ бўлишга ёрдам бериш учун келдим: футболчиларга, ходимларга... Меҳнат, масъулият, амбиция ва «Реал» шарафини ҳимоя қилиш маданиятини яратмоқчиман. Менга бу концепция жуда ёқади», — деди Моуринио АS нашрига.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис «Реал»ни аввал ҳам 2010–2013 йилларда бошқарган.

Маълумот учун, Моуринио бошчилигидаги «Реал»нинг навбатдаги учрашуви 22 август куни сафарда «Эспанёл»га қарши бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар