Суперлига 18-турига старт берилди. Турнинг илк беллашувида «Сўғдиёна» Зоминда «Қизилқум»ни қабул қилди. Унда жиззахликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Дориев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Отабек Жўрақўзиев мувозанатни тиклади. 75-дақиқада эса Зенан Займович «Сўғдиёна»нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Бу ғалабадан сўнг жиззахликлар 24 очко билан 8-ўринга кўтарилди. «Қизилқум» эса 20 очко билан 12-поғонада.
Суперлига. 18-тур
Сўғдиёна – Қизилқум 2:1
Голлар: Люпчо Дориев, 39 (1:0), Отабек Жўрақўзиев, 53 (1:1), Зенан Займович, 75 (2:1)
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади