Live
1
Ўзбек

Суперлига. 17-турда энг кўп мухлис водий дербисига ташриф буюрди, Олмалиқдаги баҳсга эса 87 томошабин келди

Футбол
17 август, 10:10
Андижон ва Намангандаги ўйинларга 20 мингга яқин мухлис келди.
Суперлига. 17-турда энг кўп мухлис водий дербисига ташриф буюрди, Олмалиқдаги баҳсга эса 87 томошабин келди
Foto: FC Andijon

ПФЛ матбуот хизмати Ўзбекистон чемпионатининг 17-турига ташриф буюрган мухлислар сонини маълум қилди.

Андижонда ўтган водий дербисини стадиондан энг кўп мухлис томоша қилди — 19170. Иккинчи ўринни ҳам водийдаги ўйин эгаллади.

Энг кам мухлис эса Олмалиқда бўлган «Сурхон» — «Сўдиёна» баҳсига тўғри келди. Термизликлар расмий мезбон саналган беллашувга атиги 87 мухлис чипта сотиб олди.

Қуйида барча ўйинларга ташриф буюрган мухлислар сони келтирилган:

«Андижон» — «Нефтчи»: «Бобур арена», 19170

«Навбаҳор» — «Бунёдкор»: Наманган марказий стадиони, 18782

«Бухоро» — ОКМК: Бухоро ФА стадиони, 7440

«Динамо» — «Хоразм»: «Динамо» стадиони, 7328

«Насаф» — «Пахтакор»: Қарши марказий стадиони, 6370

«Қизилқум» — «Машъал»: «Ёшлар» спорт мажмуаси, 5147

«Қўқон-1912» — «Локомотив»: Қўқон марказий стадиони, 3600

«Сурхон» — «Сўғдиёна»: ОКМК спорт мажмуаси, 87

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар