«Реал» 20 ёшли ҳужумчи Хакобо Ортегани Франциянинг «Страсбург» жамоасига 10 миллион еврога сотди. Бу «Қироллик клуби» тарбияланувчилари орасида асосий жамоа сафида бирор марта ҳам майдонга тушмаган футболчилар трансфери бўйича рекордга айланди.
Шу билан бирга, Мадрид клуби футболчининг ҳуқуқларининг 30 фоизини ўзида сақлаб қолади.
Ортега «Реал»нинг ёшлар жамоаларида тўп тепган. Футболчи 2018 йилда 12 ёшида «қаймоқранглилар» тизимига қўшилган ва академияда саккиз мавсумни ўтказган.
Маълумот учун, «қаймоқранглилар» мавсумолди тайёргарлигини Германиянинг «Шальке-04» жамоаси устидан 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан якунлашди. Ушбу баҳс жамоа учун мавсум бошланишидан олдинги сўнгги тайёргарлик ўйини бўлди.
«Реал» янги мавсумни 22 август куни «Эспанёл»га қарши баҳс билан бошлайди.
«Реал» асосий жамоада бирорта ўйин ўтказмаган футболчисини 10 млн еврога сотди. Бу — рекорд
Футбол
17 август, 10:36
20 ёшли Ортега «Страсбург»га трансфер қилинди.
Foto: Strasbourg
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади