Live
4
Ўзбек

«Ювентус» Колумбия миллий жамоаси ҳимоячисини сотиб олди

Футбол
17 август, 10:58
28 ёшли Лукуми «Болоня»дан трансфер қилинди.
«Ювентус» Колумбия миллий жамоаси ҳимоячисини сотиб олди
Foto: Juventus FC

Жон Лукуми расман «Ювентус»нинг янги футболчисига айланди.

28 ёшли ҳимоячи 2030 йил 30 июнга қадар амал қиладиган шартномани имзолади.

Аввалроқ Турин клуби «Болоня» билан бонусларни ҳисобга олганда тахминан 20 миллион евро миқдоридаги трансфер бўйича музокара олиб бораётгани хабар қилинганди.

Колумбиялик футболчи сўнгги тўрт мавсумни «Болоня»да ўтказди. У жамоа сафида 152 та баҳсда майдонга тушди ва Чемпионлар лигасида дебют қилди. Лукумининг собиқ клуби сафида урган икки голидан бирини айнан Чемпионлар лигасига тўғри келади.

Лукуми ўтган мавсумда А Серияда 29 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Болонья Болонья
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар