Live
4
Ўзбек

Флик де Йонгнинг сардорлик боғичига оид қарорини тушунтирди

Футбол
18 август, 11:26
«Барселона» бош мураббийи сардорлар таркиби бўйича якуний қарор жамоа тўлиқ шакллангач қабул қилинишини айтди.
Флик де Йонгнинг сардорлик боғичига оид қарорини тушунтирди
Foto: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик янги мавсумда жамоа сардорларини танлаш бўйича қарорини тушунтирди.

«Мен сардорларни овоз бериш орқали танлашга қарор қилдим, чунки таркиб ҳали тўлиқ шаклланмаган. Кимдир келиши, кимдир кетиши мумкин. Ҳаммаси аниқ бўлгач, овоз берамиз. Ҳозирча сардор — Рафиня, Эрик Гарсия ва Педри ҳам бу вазифани бажаради. Френки де Йонг жароҳат олгани сабабли шундай қарор қабул қилдим», — деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг айни пайтда жароҳати сабаб «Барселона»га ёрдам бера олмаяпти.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лиганинг янги мавсумидаги илк учрашувини 23 август куни сафарда «Элче»га қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар