Live
1
Ўзбек

Фермин: «Мен учун Родри ҳозирда дунёдаги энг яхши таянч яримҳимоячи»

Футбол
18 август, 04:05
«Барса» яримҳимоячиси Родрининг жамоага келиб қўшилиши ҳақида фикр билдирди.
Фермин: «Мен учун Родри ҳозирда дунёдаги энг яхши таянч яримҳимоячи»
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес «Манчестер Сити» футболчиси Родрининг жамоага келиб қўшилиши ҳақида фикр билдирди.

«Родри — буюк футболчи. У «Олтин тўп» соҳиби ва жаҳон чемпиони ҳисобланади. Мен у билан Испания миллий жамоасида бирга ўйнаганман.

Мен учун Родри ҳозирда дунёдаги энг яхши таянч яримҳимоячи. У «Барселона»га жуда кўп нарса бера олади», — дея Лопеснинг сўзларини келтиради diariARA.

Маълумот ўрнида, Родри 2019 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида ўйнаб келаётганди. Ўтган мавсумда 30 ёшли яримҳимоячи 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Аввалроқ Фермин «Барселона»да бўлиш бахтини пулга сотиб олиб бўлмаслиги ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар