Мадриднинг «Реал» клуби Жозе Моуриниони жамоанинг янги бош мураббийи сифатида расман таништирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимот маросимида «Реал» президенти Флорентино Перес португалиялик мутахассисни қутлади. Моуринио клуб билан 2029 йил 30 июнигача амал қиладиган шартномани имзолади.
Ҳужжатлар имзоланганидан сўнг Моуриниога стадион макети, соат ва унинг номи туширилган «Реал» футболкаси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис «Реал»ни аввал ҳам 2010–2013 йилларда бошқарган.
Маълумот учун, Моуринио бошчилигидаги «Реал»нинг илк расмий баҳси 22 август куни бўлиб ўтади. Мадрид клуби Ла Лига 1-турида сафарда «Эспанёл»га қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади