Live
1
Ўзбек

АПЛ дебютанти «Байер» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
18 август, 10:09
Леверкузенликлар марказий яримҳимоячиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
АПЛ дебютанти «Байер» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Gettyimages

Леверкузеннинг «Байер» клуби марказий яримҳимоячиси Эсекиэл Паласиос фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 27 ёшли аргентиналик футболчига «Ипсвич» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Англия элитасининг янги аъзоси «фармацевтлар»га расмий таклиф билан чиққан ва энди жавоб кутмоқда.

Маълумот учун, Паласиос 2020 йилдан буён немис клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. У ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та голли узатма ёздириб қўйган.

Transfermarkt портали Паласиоснинг актуал трансфер нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг леверкузенликлар билан амалдаги шартномаси эса 2030 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
  • Испвич Испвич
Бугунги янгиликлар