«Ипсвич» «Страсбург» клубининг ҳужумкор яримҳимоячиси Хулио Энсисони ўз сафига қўшиб олди.
Парагвай миллий жамоасининг 22 ёшли футболчиси АПЛга қайтган клуб билан 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Энсисо 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида «Ипсвич»да ижара асосида ўйнаганди.
The Athletic маълумотига кўра, француз клуби ушбу трансфердан 30 миллион еврогача даромад олади. Битимга бонуслар ва футболчининг кейинги сотувидан фоиз олиш шарти ҳам киритилган.
Энсисо ўтган мавсумда Лига 1да 27 та ўйинда 3 та гол урган ва 9 та ассист қайд этган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса Хулио 5 та баҳсда 1 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Энсисо «Ипсвич»га қайтди
Футбол
17 август, 12:26
АПЛга қайтган клуб Парагвай миллий жамоаси аъзосини сотиб олди.
Foto: Ipswich Town