«Боруссия» Дортмунд ПАОК клубидан Иоаннис Константелиасни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
23 ёшли яримҳимоячи немис клуби билан 2031 йил июн ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ трансфер қиймати 26+6 миллион еврони ташкил этиши, шунингдек, ПАОК футболчининг келажакдаги сотувидан 15 фоиз улуш олиши ҳақида хабар берилганди.
Константелиас ўтган мавсумда Греция чемпионатида 24 ўйинда 8 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
«Боруссия Д» Константелиасни ўз сафига қўшиб олди
Футбол
17 август, 12:46
23 ёшли яримҳимоячи фаолиятини Бундеслигада давом эттиради.
Foto: Borussia Dortmund