«Марсел»нинг марказий ҳимоячиси Факундо Медина «Байер»га ўтди.
Германия клуби ва Аргентина миллий жамоаси футболчиси 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолашди. Медина 2-рақамни танлади.
Аввалроқ леверкузенликлар учун 27 ёшли ҳимоячи учун «Марсел»га 23+2 миллион евро тўлаши хабар берилганди.
Медина 2025/26 йилги мавсумда Лига 1 доирасида 17 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган ва 7 бор сариқ карточка олган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса у 5 та ўйинда 1 та голга ассистентлик қилди.
«Байер» Аргентина миллий жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади
Футбол
12 август, 14:20
Медина фаолиятини Бундеслигада давом эттиради.
Foto: Bayer 04