Бугун
29
Ўзбек

«Комо» Австрия миллий жамоаси ҳимоячисини «Майнц»га сотди

Футбол
13 август, 22:55
Пош тўлиқ Бундеслига клуби аъзосига айланди.
«Комо» Австрия миллий жамоаси ҳимоячисини «Майнц»га сотди
Foto: FC Mainz

«Майнц» Австрия миллий жамоаси ҳимоячиси Штефан Пошни «Комо»дан сотиб олди.

Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, немис клуби 29 ёшли футболчи учун тахминан 4 миллион евро тўлаган.

Пош 2025/26 мавсумнинг иккинчи ярмида Бундеслига клуби сафида ижара асосида ўйнаб, 16 та баҳсда та сариқ карточка олганди. У фаолияти давомида «Аталанта», «Болоня» ва «Ҳоффенҳайм» жамоаларида ҳам тўп тепган.

Ҳимоячи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 4 та беллашувда иштирок этди. У мундиалда жағи синган ҳолда ҳам ўйнади ва 2 та сариқ карточка олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Майнц Майнц
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар