«Комо» яримҳимоячиси Нико Пас ҳозирча «Реал»га қайтишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Италия клуби 2024 йилда аргентиналик футболчини «Реал»дан 6 миллион евро эвазига сотиб олган. Шартномага кейинги учта ёзги трансфер ойнаси давомида амал қиладиган қайта сотиб олиш бандлари киритилган бўлиб, уларнинг қиймати мос равишда 8, 9 ва 10 миллион еврони ташкил этган. Июн ойида шартлар қайта кўриб чиқилди: «Комо» «Реал»га 60 миллион евро тўлаш мажбуриятини олди, футболчини қайта сотиб олиш қиймати эса 80 миллион еврога оширилди. Шу билан бирга, ушбу имкониятдан фақат 2027 йилда фойдаланиш мумкин бўлади.
Вазиятдан хабардор, аммо исмини ошкор қилишни истамаган манбаларнинг маълум қилишича, айни пайтда Паснинг ўзи «Реал»га қайтишга унчалик қизиқиш билдирмаяпти. Агар унга жамоада муҳим ўрин ва асосий рол кафолатланса, футболчининг позицияси ўзгариши мумкин. Бироқ ҳозирча унга бундай кафолат берилмаган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, агар «Реал» футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмасликка қарор қилса, «Комо» Пасни умумий тартибда бошқа клубга сотиши мумкин. Бироқ ҳозиргача бирор клуб 2025 йилдаги «Тоттенхэм» каби футболчига жиддий қизиқиш билдирмаган. Бунинг сабабларидан бири — Пасни қайта сотиб олишга оид ўзига хос шартлардир.
Бу мавсумда Нико «Комо» клуби ва Аргентина миллий жамоаси сафида барча мусобақаларда жами 11 та гол урди.
Пас «Реал»га қайтишни хоҳламаяпти
Футбол
27 ноябр, 03:55
45
Яримҳимоячи Мадрид клубида асосий таркиб кафолатлансагина, қайтиши мумкин.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади