Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Комо» ўз майдонида Грециянинг АEК клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдан кейин италияликлар бош мураббийи Сеск Фабрегас жамоанинг имкониятлари ва таркибдаги йўқотишларга тўхталди.
«Чемпионлар лигасининг савияси шу қадар юқорики, энг кичик хато ҳам қимматга тушиши мумкин. Бугун жароҳатлар ва УEФАнинг ариза чекловлари сабаб саккиз нафар футболчимиз сафда бўлмади. Таркибимиз ҳақиқатан ҳам унчалик кенг эмас. Мураббийлик фаолиятимда илк бор атиги учта алмаштириш амалга оширган бўлсам керак.
Жамоанинг характери, кайфияти ва ғалабага бўлган интилиши менга ёқди. Албатта, доимо ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, аммо футболчиларимизнинг ёндашуви менда яхши таассурот қолдирди», — деди Фабрегас.
Маълумот учун, АEК устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Комо» 12 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.