Бугун
8
Ўзбек

«Штутгарт» Германия U-21 жамоаси форвардини сотиб олди

Футбол
10 август, 15:50
Трансфер қиймати 25 млн еврони ташкил этди.
«Штутгарт» Германия U-21 жамоаси форвардини сотиб олди
Foto: Stuttgart

Женан Пейчинович «Штутгарт»га ўтди.

Германия U-21 миллий жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси янги клуби билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, «Волфсбург» футболчининг трансферидан 25 миллион евро олди.

Маълумот ўрнида, Пейчинович «бўрилар» сафида барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Штутгарт Штутгарт
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар