Live
5
Ўзбек

Чемпионлар лигасида очко йўқотмаган бешта жамоа қолди

Футбол
22 октябр, 10:21
Умумий босқичи тўртинчи тур учрашувлари 3 ва 4 ноябр кунлари ўтказилади.
Чемпионлар лигасида очко йўқотмаган бешта жамоа қолди
Фото: Getty Images

Европа Чемпионлар лигасида 3-тур учрашувлари якунига етди. Ортда қолган тур баҳсидан сўнг ҳам бирорта очко йўқотмаган жамоалар 5 тани ташкил этмоқда.

Гап «ПСЖ», «Астон Вилла», «Ливерпул», «Реал» ва «Бетис» жамоалари ҳақида кетмоқда. Хусусан, севиляликлар «Лилл» (3:2), «Порту» (3:2) ва «Фейенорорд»ни (1:0) ҳисобида мағлуб этган.

Мадрид клуби ҳам турнирни ишончли ўтказмоқда. «Ливерпул» эса 3-турда очко йўқотиши мумкин эди. «Вилярреал»га қарши баҳсда мерсисайдликлар камбэк эвазига муваффақият қозонди. «Астон Вилла» ҳам лигани яхши ўтказмоқда.

Уч турдан кейин «ПСЖ» қўшимча кўрсаткичлар эвазига пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи тўртинчи тур учрашувлари 3 ва 4 ноябр кунлари ўтказилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар