Live
4
Ўзбек

«МЮ» Хюрцелер номзодини кўриб чиқмоқда

Футбол
22 октябр, 09:30
«Брайтон» бош мураббийи Майкл Кэррикнинг эҳтимолий ўринбосарлари қаторига киритилган.
«МЮ» Хюрцелер номзодини кўриб чиқмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелерни жамоага таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Немис мутахассиси Майкл Кэррик ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатидан жой олган. Жулиан Нагелсманн ҳам «МЮ» бош мураббийлиги учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Бироқ Хюртселернинг ўзи «Манчестер Юнайтед»га ўтишдан манфаатдор эмас. Айни пайтда Керрикнинг клубдаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Маълумот учун, «МЮ» ҳозирча Кэррикнинг истеъфога чиқарилиши ҳақида расман эълон қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ манкунианликлар Англия Премер-лигасидаги навбатдаги баҳсда мағлубиятга учраса, Кэррик ушбу ҳафтадаёқ лавозимидан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Брайтон Брайтон
Бугунги янгиликлар