«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейнга Европанинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» мукофоти билан тақдирланди. Совринни топшириш маросими 19 август куни Мюнхендаги «Бавария» музейида ўтказилди.
Инглиялик форвард ўтган мавсум Бундеслигада 36 та гол урди ва Европа чемпионатларида энг кўп гол киритган футболчига айланди. «Олтин бутса» рейтингида Кейн 72 очко билан биринчи ўринни эгаллади. У «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни (54 очко) ва «Реал» форварди Килиан Мбаппени (50 очко) ортда қолдирди.
Бу Кейн учун фаолиятидаги иккинчи «Олтин бутса» бўлди. У аввал 2023/24 йилги мавсумда ҳам ушбу совринни қўлга киритган эди. Шу тариқа, инглиялик ҳужумчи Европа футболининг энг нуфузли индивидуал мукофотларидан бирини яна бир бор забт этди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади