Франция чемпионати 1-туридан ўрин олган «ПСЖ» ва «Ренн» ўртасидаги баҳс бошқа муддатга қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
Режага кўра, беллашув 23 август куни ўтказилиши керак эди. Аммо ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабаб «Парк де Пренс» стадиони майдонининг ҳолати ёмонлашган. Профессионал футбол лигаси майдон ҳолатини баҳоламоқда. «ПСЖ» — «Ренн» учрашувини захира санасига кўчириш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Шунингдек, ўйин «Ренн» майдонида ҳам ўтказилиши мумкин. Бироқ бу қўшимча ташкилий муаммоларни келтириб чиқариши сабаб аниқ қарорга келинмаган