13 ёшли Эма Модрич, футболчи Лука Модричнинг қизи, Мадриднинг «Реал» клуби аёллар академияси тарбияланувчисига айланди. Бу ҳақда Madrid Xtra ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Аввалроқ Эма «Милан»нинг U-13 жамоаси таркибида ҳаракат қиларди ва 2026 йил баҳорида жамоа Туринда Coppa Garino"да ғалаба қозонишига ўзининг ҳиссасини қўшди: яримфиналда «Милан» «Интер»ни, финалда эса — «Ювентус»ни мағлубиятга учратди.
Италияга кўчиб ўтишдан аввал қизалоқ Мадрид клуби тизимида шуғулланарди, аммо ўша вақтда ёши тўғри келадиган жамоа бўлмагани учун аниқ бир тоифадаги жамоа аъзоси эмасди.
Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли хорватиялик яримҳимоячи 2012 - 2025 йиллар оралиғида «Реал» шарафини ҳимоя қилган, кейин эса «Милан»га кўчиб ўтганди.