Live
5
Ўзбек

«Тилим айланмай қолди» Ҳёнес - Мусиаланинг яна ҳушидан кетиши ҳақида

Футбол
19 август, 14:18
«Бавария» фахрий президенти 4 кун ичида 2-марта майдонда ҳушини йўқотган яримҳимоячи билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Тилим айланмай қолди» Ҳёнес - Мусиаланинг яна ҳушидан кетиши ҳақида
Фото: Gettyimages

Немис клуби кузатув кенгаши аъзоси ва «Бавария» фахрий президенти Ули Хёнес 4 кун ичида 2-марта майдонда ҳушини йўқотган яримҳимоячи Жамол Мусиала билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

18 август куни футболчи «Ҳайденҳайм» билан ўртоқлик ўйинида (2:4) иккинчи марта ҳушини йўқотди. Футболчи майдонга тушганидан бир неча дақиқа ўтиб ўзини ёмон ҳис қилди. Аввалроқ, 15 август куни 23 ёшли яримҳимоячи «Лейпциг» билан ўртоқлик учрашуви вақтида (3:1) ҳушини йўқотган эди. Воқеа баҳснинг 83-дақиқасида, Мусиала гол урганидан кўп ўтмай содир бўлди.

«Биз анчадан бери мавжуд муаммолардан хабардор эдик. Аммо бу биринчи марта бевосита майдонда - ўтган ҳафта «Лейпциг»га қарши ўйинда намоён бўлди. Яқин орада бу ҳолат такрорланмаса, демак, даволаниш ёрдам беради, деб ўйладим. Аммо бу воқеа тўрт кундан кейин такрорлангани мени чинакамига ҳайратга солди. Мен диванда ўтирардим ва бир оғиз ҳам гапира олмай қолдим. Тилим айланмай қолди — бундай ҳолатга камдан-кам тушаман. Ҳозир кечки пайт ухлашга ётаётганимда ҳам, эрталаб уйғониб ҳам у ҳақда ўйлаяпман. Шубҳасиз, биз Мусиалани тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», — дея мутасадди сўзларидан иқтибос келтирди Bayern & Germany.

Бугунги янгиликлар