«Тоттенҳэм» «Манчестер Сити» вингери Савиниони сотиб олиш бўйича деярли келишувга эришди.
GiveMeSport маълумотига кўра, «тақачилар» бразилиялик 22 ёшли футболчи бўйича музокараларда анча олға силжишди ва трансферни тахминан 85 миллион фунт стерлинг эвазига амалга оширишга яқин.
Шунингдек, «Тоттенҳэм» «шаҳарликлар» билан мисрлик 27 ёшли ҳужумчи Омар Мармушнинг трансфери борасида ҳам музокара олиб бормоқда.
Маълумот учун, Савинио ўтган мавсумда АПЛда 24 ўйинда атиги 1 та гол урган, Мармуш эса 21 баҳсда 3 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.
«Тоттенҳэм» Савинио трансферини ҳал қилди
Футбол
21 август, 02:56
Лондон клуби ўтган мавсумда 1 та гол урган бразилиялик вингер учун 85 млн фунт тўлайди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади