Live
2
Ўзбек

Компани Германия Суперкубоги ҳақида: «Мен совринларни муҳимлик даражасига қараб ажратмайман»

Футбол
21 август, 06:22
«Бавария» бош мураббийи Германия Суперкубоги учун ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.
Компани Германия Суперкубоги ҳақида: «Мен совринларни муҳимлик даражасига қараб ажратмайман»
Фото: Gettyimages
22.08.2026, 14:30 Германия Суперкубоги Боруссия Д Боруссия Д - : - Бавария Бавария

«Бавария» клуби устози Венсан Компани Германия Суперкубоги учун Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши бўлажак баҳс ҳақида гапирди.

Маълумот учун, мазкур беллашув 22 август куни «Дортмунд» майдонида бўлиб ўтади.

«Мен муҳимлилик даражасига кўра, совринларни ажратмайман. Очиғини айтсам, уларни ҳаммасини ютишни истаймиз. Эртага бизни финал кутиб турибди.

Германия Суперкубоги учун ўйин сафарда? Бу мени ташвишга солаётгани йўқ, бу ҳам Германиядаги ўзига хос анъана [амалдаги чемпион мамлакат Суперкубоги учун ўйинни сафарда ўтказади]. Дортмундда совринни қўлга киритсак ажойиб иш бўларди. Балки мухлислар нисбати 50/50 бўлса, бу финалга кўпроқ мос бўларди. Аммо ўйлашимча, Дортмундга қилинган сафарда титул ютиш бу ажойиб ҳолат. Бироқ бу қийин вазифа. «Боруссия»нинг кучи ва сифати юқори даражада. Бундеслигада улардан кўра жиддийроқ рақиб бўлмаса керак», — дея Компани сўзларидан иқтибос келтиради Мюнхен клуби расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Бавария Бавария
  • Германия Суперкубоги Германия Суперкубоги
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар